Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Сенат ишчи гуруҳи томонидан кўплаб камчиликлар, бажарилмаган ишлар аниқланди
Қашқадарё вилоятида Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи томонидан кўплаб камчиликлар, бажарилмаган ишлар аниқланган. Жумладан, вилоятда мавжуд бўлган МФЙларнинг қарийб учдан бири ўз хизмат биносига эга эмас. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи раҳбари маълум қилган.
Қайд этилишича, Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб борган. Ўрганиш давомида вилоятда кўплаб камчиликлар аниқланган. Ўрганиш бўйича, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров ахборот берган.
Ишчи гуруҳ ҳисоботига кўра:
- Қашқадарё вилоятида мавжуд 792 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 256 тасида хизмат биноси мавжуд эмас;
- Қарши туманида бажарилиши белгиланган 9 километр суғориш ва 36,1 километр лоток тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган;
- Яккабоғ туманининг 2 та маҳалласидан ўтган йўлнинг 7 километр қисми таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш ишлари бошланмаган;
- Деҳқонобод туманида ҳалигача кичик саноат зонаси ташкил этилмаган;
- Маҳаллийлаштириш дастурига Чироқчи ва Касби туманларидан бирорта лойиҳа киритилмаган;
- Вилоят бўйича жами 2027 та кўп қаватли уйлардан 408 тасида қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган;
- Чироқчи ва Косон туманлари тадбиркорликни ривожлантириш рейтингида "қизил" ҳудудга тушган;
- Жорий йилда 2 та эрта туғуруқ ҳолати аниқланган. (Қарши ва Чироқчи туманлари);
- Вилоятнинг 95 та маҳалласида боғчалар мавжуд эмас.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026