Ўзбекистон | 07:46 / 21.09.2021
6636
1 дақиқада ўқилади

Диний таълим муассасалари муаллимлари маоши ва талабалари стипендияси икки баробар оширилади

Диний таълим муассасалари муаллимлари ва талабаларининг моддий таъминоти оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши олий ҳайъатининг махсус қарори билан олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва стипендиялари 20 сентябрдан бошлаб қарийб икки баробар ошириладиган бўлди. 

Ҳайъат, шунингдек пандемия шароитида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган масжидлар ходимларига ҳам молиявий кўмак кўрсатиш тўғрисида тегишли қарор чиқарган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид