Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Gentra ва Nexia ўзаро тўқнашди. Икки нафар вояга етмаган қиз вафот этди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Gentra ва Nexia машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда, икки нафар вояга етмаган қиз вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 18 сентябрь куни соат 17:20ларда Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К-284 Чоршанба-Оммағон автомобиль йўлининг 1-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Lacetti машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 машинасининг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган. Оқибатда, Nexia-2да йўловчи сифатида кетаётган икки нафар вояга етмаган қиз оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси мактаблардан бирининг олдида содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси мактаб яқинида тезликни чекловчи белгилар ўрнатилганига қарамасдан йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда катта тезликда ҳаракатланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми «а» банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда «Нексия» ва «Матиз» иштирокидайўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўловчи аёл вафот этди
Мавзуга оид
09:30
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026