Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида (ОҲТМ) хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимлари ташкил этилади. ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда таълим бериш тартиби ва уни молиялаштириш, шунингдек таълим олиш давомида хорижий ҳарбий кадрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Мудофаа вазирлиги томонидан президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда ташкил этилади. У белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида ОҲТМнинг курсантлари, тингловчилари ва докторантлари учун амалга оширилади.

ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Президент томонидан белгиланади. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича курсантлар умумий чекланган штат бирликларидан ташқари ажратиладиган қўшимча квоталар доирасида, магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастури бўйича ОҲТМга ажратилган квоталардан ташқари қўшимча квоталар доирасида амалга оширилади.

ОҲТМга хорижий ҳарбий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади. Таълим бериш олий ҳарбий таълимнинг таълим дастурлари бўйича ўзбек ва рус тилида кундузги таълим шаклида амалга оширилади.

Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш қуйидагича амалга оширилади:

  • олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича;
  • олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура дастури бўйича;
  • магистратура олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг оператив-стратегик даражаси дастури бўйича;
  • олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келувчи докторантура дастури бўйича;
  • тайёргарлик курсларининг якка таълим ва факультатив дастурлари асосида;
  • қўшимча касбий дастурлар бўйича.

 
Қуйидагиларни тугатган хорижий ҳарбий кадрларга:

  • талаб этилган ҳажмдаги таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга дастлабки «лейтенант» ҳарбий унвони, мутахассислиги бўйича тоифа берилади, белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони тақдим этилади;