Расмийларга кўра, байрамда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 9 минг нафар маорифчилар иштирок этишди.

Тадбир аввалида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон президентининг фидойи устоз ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг бир қатор устоз ва мураббийлар президент қарорига асосан медаллар ва кўкрак нишонлар билан тақдирландилар.

Тадбир дастуридан эстрада хонандаларининг чиқишлари ва мушакбозлик ҳам жой олди.