Қашқадарё вилоятида содир этган жинояти учун қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Нишон тумани ҳудудида ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбири давомида Қашқадарё вилоят ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-модда 4-кисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун қидирувда бўлган шахс ушланган.
Қайд этилишича, Нишон тумани Наврўз маҳалласида яшовчи фуқаро Т.З. 2021 йил 28 сентябр куни Тошкент шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган. Гумондор Қашқадарёга келтирилиб, Қарши шаҳар 5-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Қашқадарёда фирибгарлик содир этган ва қидирувда бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди















