Низом ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартибини белгилайди.

Низом олий ҳарбий таълим муассасаларида Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқиган ва ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контракт бўйича Ўзбекистон Қуролли Кучлари, ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларда офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўтаётган, шунингдек, ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин Ўзбекистон фуқаролари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар мазкур муассаса раҳбарияти томонидан, улар ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судлангани сабабли бўшатилаётган ёхуд бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳолларда ҳарбий хизматчини ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини қоплаб беришлари (моддий жавобгарлик) тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан тилхат олинади.

Ҳарбий хизматчиларни хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида (олий, олий ҳарбий ва бошқа таълим муассасаларида) ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган махсус контрактда назарда тутилган шартларни инобатга олган ҳолда умумий асосларда ундирилади.

Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактни имзолаган ҳарбий хизматчилар, унда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортгани, ушбу контракт шартларини бажармагани ёки содир этган жинояти учун судлангани сабабли унда кўрсатилган муддатдан илгари резервга бўшатилса, улардан ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундириб олинади.

Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари қуйидаги ҳолларда ундирилмайди, агар:

а) ҳарбий хизматчи контрактда кўрсатилган муддат тугаганлиги, соғлигининг ҳолатига кўра, ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ундан хизматда фойдаланишнинг имкони йўқлиги ёки давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганлиги сабабли, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилса (чиқарилса);

б) ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ҳарбий хизматчи
ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими бўлиб ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат вазифаларини) бажараётган вақтда ҳалок бўлган бўлса;

в) ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) муносабати билан ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган бўлса;