Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қидирувда бўлган қашқадарёлик аёл Россияда ушланди
Қидирувда бўлган Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи аёл Россияда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз тумани «Шакартери» МФЙ, Темирчи қишлоғида яшовчи Р.З. Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб қочиб кетган. Шундан сўнг Шаҳрисабз тумани ИИБ томонидан қидирувга берилган.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Р.З. Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳри ҳудудида қўлга олинган.
Мавзуга оид
09:13 / 24.03.2026
Шаҳрисабз туманида қор кўчкиси кузатилди
12:53 / 08.12.2025
Тошкентда қидирувдаги шахс ЙПХ рейди давомида аниқланди
15:39 / 20.11.2025
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш фош этилди
11:05 / 20.06.2025