Ўзбекистон | 17:45 / 11.11.2021
4097
2 дақиқада ўқилади

Шу кунга қадар қанча ўзбекистонлик коронавирусга қарши қайси вакцина билан эмлангани ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланиши керак бўлган қатламнинг 70 фоизи биринчи доза вакциналарини олди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

10 ноябрь ҳолатига кўра, республикада 326 980 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 187 647 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 81 759 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 57 574 нафарни ташкил қилди.

Ўзбекистонда эмлаш тадбирлари доирасида умумий қиймати қарийб 180 миллион долларлик 6 турдаги 39 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилди ёки импорт қилинди.

Шу кунга қадар 15 миллион фуқаро эмланди (режанинг 70,0 фоизи), уларга 28,8 миллион доза вакциналар берилди.

Коронавирусга қарши вакцина олганлар сони вакциналар кесимида:

  • ZF-UZ-VAC 2001 - 22 миллион доза;
  • Moderna - 2,9 миллион доза;
  • AstraZeneca - 1,5 миллион доза;
  • Pfizer-BioNTech - 1,3 миллион доза;
  • Sinovac - 546,4 минг доза;
  • Sputnik V - 531,9 минг дозани ташкил қилади.

Эмлаш кўрсаткичлари бўйича энг юқори ўринларни:

– Фарғона вилояти (3 113 960 доза),

– Наманган вилояти (3 031 025 доза),

– Андижон вилояти (2 945 345 доза) банд қилган.

Шу кунга қадар республика бўйлаб 371 028 нафар талаба коронавирусга қарши вакцина олган. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчилик қилаётган бўлса, энг кам эмланган талабалар сони Андижон вилоятида қайд этилган.

Шунингдек, мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг қарийб 75 фоизи, тиббиёт соҳаси ходимларининг эса 99,5 фоизи коронавирусга қарши эмланганлиги маълум қилинган эди.

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид