“Республикамизда тадбиркорлик, хусусий сектор ривожланаётгани натижасида транспорт воситаларининг ҳам сони ортиб бормоқда. 2001 йилда Ўзбекистон Республикасида 1 млн 200 мингта транспорт воситаси бўлган. 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига республикамизда 3 млн 775 мингта транспорт воситаси мавжуд. Статистик маълумотларга кўра, автомобиллар сони ҳар йили ўртача ҳисобда 300 мингтага кўпаймоқда.
Автомобиллар сони ортиб боргандан кейин улар учун хавфсиз йўллар таъминланиши керак. Йўл инфратузилмаси ҳамда логистик тартиб ўрнатилиши керак. Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган “Равон йўл” тамойили деганда 4 та устувор йўналишни тушунишимиз керак.
Биринчи навбатда, мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб олий ўқув юртлари, ҳайдовчиларни тайёрлаш ташкилотларида йўлда ҳаракатланиш маданияти, ўзаро ҳурмат шакллантириб борилади. Иккинчи йўналиш – йўл инфратузилмамизнинг транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўғри келиш-келмаслиги. Учинчи йўналиш эса йўл ҳаракатига масъул бўлган назорат органлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уларнинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш. Тўртинчи йўналиш бу ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ЙТҲ натижасида жароҳат олганларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш.
“Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига 23 та муҳим вазифа белгилаб берилди. Бу вазифалар албатта “Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида”ги қонунда ўз ифодасини топади. Чунки шу пайтгача “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун бўлган, лекин йўл ҳаракатини ташкил этиш, яъни йўл инфратузилмасига масъул вазирлик ва идоралар мажбуриятлари аниқ белгиланмаганди. Ҳозирги кунда мазкур қонун лойиҳаси устида жадал ишлаяпмиз. Яқин кунларда тегишли тартибда ушбу ҳужжатни алоқадор вазирлик ва идораларга, ундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим қиламиз”, деб айтган Олим Саидов Халқаро пресс-клубнинг 1 декабрь куни бўлиб ўтган сессиясида.
Давлат статистика қўмитаси шу йилнинг августида аҳолида 2,8 миллионта енгил автомобил мавжуд экани, сентябрда эса Ўзбекистонда ҳар 100 та уйга ўртача 50 та енгил автомобил тўғри келаётганини















