Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилишини олқишлади
Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Амреев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик алоқалар иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтарилганини олқишлашини маълум қилди. Бу ҳақда халқаро ташкилот вакиллари Kun.uz’га маълум қилди.
«Ушбу тарихий воқеа кўп асрлик дўстлик, аҳил қўшничилик, муштарак тил, тарих ва буюк маданий мерос билан ўзаро боғланган туркий халқлар қардошлигининг ёрқин намунасидир.
Қозоғистон–Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлари, шубҳасиз, президентларнинг тарихий қарори ва икки қардош давлат сиёсий иродаси бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизлик маконини ўрнатишга қаратилган.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг бу янги босқичи нафақат икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, балки Туркий давлатлар ўртасидаги интеграция ва алоқаларни янада кенгайтиришга ҳисса қўшади ҳамда бутун Туркий дунё бирлиги ва ҳамжиҳатлиги йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади», – дейилади Бағдод Амреевнинг расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 декабрь куни Нур-султон шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаевлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияга имзо чекди.
Ҳужжатда қардош халқларнинг ҳаётий муҳим ва узоқ муддатли миллий манфаатлари, кўп қиррали шериклик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсади ўз ифодасини топгани маълум қилинди.
Айни вақтда Ўзбекистон ва Қозоғистон Туркий давлатлар ташкилотининг тўлақонли аъзоси ҳам ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026