Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Тошкентга олиб кетилаётган келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт тўхтатиб қолинди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида Тошкентга олиб кетилаётган 230 килограмм келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 30 январь куни соат 01:40 ларда Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган, “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt тўхтатилган.
Косон туманида яшовчи, фуқаро Ҳ.Ў. бошқарувида бўлган машина тегишли тартибда кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида қопларга жойлаштирилган, ҳеч қандай ветеринария-санитария ҳужжатларисиз, санитария-гигиена талабларига зид равишда, келиб чиқиши номаълум бўлган тахминан 230 килограмм гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур гўшт маҳсулотлари белгиланган тартибда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясига топширилган.
Мавзуга оид
12:50
Оҳангарон полигонидаги ёнғин учун “Махсустранс”га қарийб 684 млн сўмлик компенсация ҳисобланди
17:14 / 17.07.2026
Чилонзор туманини электр узилишлари қамраб олди
11:40 / 17.07.2026
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
05:32 / 17.07.2026