Бош прокуратура ахборот хизмати Тошкент ҳайвонот боғида содир бўлган воқеа бўйича янги тафсилотларни очиқлади.

“Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.

Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган”, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Тергов ҳаракатлари давом этаётгани қўшимча қилинган.

Қизалоқ ва айиқ воқеаси: аёл нега боласини йиртқич чангалига ташлаган?

Аввалроқ Kun.uz ўз манбаларига таяниб, қизини йиртқич ҳайвон сақланадиган жойга улоқтирган она руҳий хасталикка чалингани боис тегишли рўйхатда туриши ҳақида хабар берганди.

Аёлнинг отаси Йўлдош Тўлаганов қизи руҳий-асаб касалликлари рўйхатида туришини тасдиқлаган, унда касаллик аломатлари бир ярим йилча аввал пайдо бўлгани, бунга у келин бўлиб тушган оиладаги муҳит, эри томонидан муттасил калтаклангани сабаб бўлганини маълум қилганди.

Воқеалар ривожи

28 январь куни соат тахминан 12лар атрофида номаълум аёл кичкина қизчани Тошкент ҳайвонот боғининг Зузу лақабли айиқ сақланадиган вольерга ташлаб юборади