Ўзбекистон | 14:24 / 07.02.2022
43735
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда кемалар учун янги «қабристон» пайдо бўлди — фотолар

Амударёнинг қуйи оқимида сув камайиши сабаб яна битта кемалар қабристони пайдо бўлмоқда. Kun.uz мухбири у ердаги ҳолатни кўрсатувчи суратларни тақдим этади.

Кемалар қабристони деганда кўпчиликнинг кўз олдига Орол денгизининг қуриб қолиши, унинг аввалги соҳилларидаги қумга ботган кемалар келади.

Орол денгизига Марказий Осиёнинг икки катта дарёси – Амударё ва Сирдарёдан сув келарди. Бир неча ўн йилдан бери бу жараён тўхтаган. Ҳозир Амударёнинг ўзи сувга муҳтож ҳолатга келиб қолган. Қирғоқларда қалқиб қолган кемалар эса Қорақалпоғистондаги янги кемалар қабристони бўлиши мумкин.

Сабаби Амударёда сув йилдан йилга камаймоқда. Бу йил эса дарёда сув ҳар йилгидан камайган. Ҳолат муттасил давом этаверса, дарё қирғоғидаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига катта зарар етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Қорақалпоғистонда, Амударё соҳилидаги тўқайзорда ёнғин чиқиб, ёнғин 3 кун давом этганди.

Шуҳрат Саидаҳмадов,

Kun.uz мухбири

Оғабек Сидабуллаев олган суратлар.

Мавзуга оид