Ўзбекистон | 09:17 / 07.02.2022
6309
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда берилган патентлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади

Фото: Sputnik / Кирилл Каллиников

Бу Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция ҳолати бўйича кўрсаткичларидан маълум бўлди.

Ўтган йили Россияда берилган ишлаш учун патентларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келади. Уларнинг сони 1 316 569 тага етди.

Идора маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 2 миллион 221 минг 826 та меҳнат патенти берилган, шундан 1 миллион 316 минг 569 таси Ўзбекистон фуқаролари, 787 мингтаси Тожикистон фуқаролари, қарийб 65 мингтаси Озарбойжон фуқаролари томонидан олинган. 

Бундан ташқари, Украина (37 минг) ва Молдова (17 минг) фуқаролари ҳам патентларни расмийлаштирган.

2021 йилда Россияда мигрантлар учун берилган меҳнат патентлари сони деярли икки баравар кўпайди. Бундан ташқари, ўтган йили чет эл фуқароларига ишлаш учун берилган рухсатномаларни расмийлаштириш сони ҳам ошди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид