Tengrinews нашри хабарига кўра, «Тинис» АЖ заводи негизида АК-12 ва АК-15 автоматларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

«Йил давомида Кўкшетауда 2015 йил намунасидаги Калашников автоматлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда», — дейилади Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида. 

МАКС-2021 авиация форуми доирасида Қозоғистон ҳудудида Калашников автоматларини лицензияланган йиғиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишув имзоланди. 

Лойиҳа оператори «Казахстан инжиниринг» МК АЖ ҳисобланади.