“Абгор манзиллар” лойиҳаси доирасида ёритилган турли манзилларда воқеалар қандай тус олаётганига қизиқиб борамиз. Лойиҳамизнинг бу сонида биз аввалроқ ёритганимиз манзилларга бордик ва аҳвол билан танишишга қарор қилдик – хўш, камерамиз йўналтирилган ва оммага олиб чиқилган манзил-маконларда ўзгаришлар борми?
ТТЗдаги боғ ҳамон абгор аҳволда. Уни нима кутаётгани номаълум

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ мавзесидаги Ғафур Ғулом боғи шохобчасидан тайёрлаган танқидий лавҳамиз, афтидан, масъулларга етарлича таъсир қилмаган чоғи, паркда ўзгариш деярли кўрмадик. Боғ ҳудуди қисман тозаланганини айтмаганда, эски, синган чархпалаклар бўлаклари-ю чириган тўнкалар, бузилган бинолардан қолган харобалар ўз жойида. Афсуски, туман ҳокимлиги бу боғ борасида бирор баёнот бермади, Юзработ маҳалласи раиси эса боғ келгусида эко-паркка айлантирилиши ҳақида аввал ҳам айтган гапларини такрорлади.


Бу боғ нима учун бу аҳволга солиб қўйилгани, уни келгусида нима кутаётгани ҳақида Kun.uz Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига мурожаат қилганида, расмий сўров юбориш сўралган эди. Бироқ орадан қарийб икки ой вақт ўтди ҳамки, расмий сўровимизга жавоб бўлмади.
Ишқилиб, биз қўрқаётган ҳолат содир бўлмасин, яъни парк ҳудуди бирор “домқурар”га сотиб юборилмаган бўлсин. Таъбимизни хира қилган манзарани видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин.
Қорасув канали бўйи ободонлаштирилмоқда

Кейинги манзил – Яшнобод туманидаги Қорасув канали бўйлари, “Дўстлик” боғи яқинидаги маскан бўлди. Бу ерда сув бўйидаги дарахтлар таги бетонлаб ташлангани ҳақида лавҳа






















