Чегарани кесиб ўтиш Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда, дейилади ТИВ расмий вакилининг ахборотида.
Расмий хабарга Ўзбекистон фуқаролари Украина–Польша чегараси томон йўл олгани акс этган видео илова қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳудудига Россия босқини сабаб мамлакатда шаҳарлараро транспорт тизими издан чиққан. Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишга тўсиқ бўлаётганини хабар қилганди.


















