Ўзбекистонда ИИВ ЙҲХХ ҳузурида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси ташкил этилмоқда. Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан 4 апрел куни имзоланган қарорда кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармасининг маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган айрим жарима, олинадиган йиғим ва тўловлар;
- эксплуатация-монтаж бўлинмалари учун ҳар йили бюджет параметрларида дастурлар асосида кўзда тутиладиган маблағлар;
- жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
- давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;
- халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағлари қуйидагиларга сарфланади:
- йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари, ўрнатиш учун белгиланган конструкция ва қурилиш материаллари ҳамда махсус бўёқларини харид қилиш;
- шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
- эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан замонавий махсус техника воситалари билан таъминлаш, уларнинг ходимлари учун ҳар ойлик ва бир марталик рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
- йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштириш;
- мактабгача таълим ҳамда халқ таълими вазирликларига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимларни шакллантиришга қаратилган моддий-техник ва ўқув базасини яратиш, шунингдек, маҳаллаларда болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ўргатиш майдончаларига йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш чора-тадбирларини молиялаштириш.
Қарорга биноан, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тузилмасида Йўл инфратузилмасини назорат қилиш бошқармаси















