Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданий мерос агентлигига прокурор раҳбар бўлди
Баҳодир Абдикаримов Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. У бунгача Бош прокуратура масъул ходими лавозимида ишлаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2 июндаги қарори билан Баҳодир Ганжиевич Абдикаримов Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори лавозимига тайинланди Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Баҳодир Абдикаримов тайинловга қадар Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
У 29 май куни Маданий мерос агентлиги директори лавозимидан озод этилган Шаҳриёр Нуруллоевнинг ўрнини эгаллади. Нуруллоев ушбу лавозимда ярим йил ҳам ишламади.
Маълумот учун, 2021 йил апрель ойида президент фармони билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва хориждаги Ўзбекистон маданий бойликларни ўрганиш маркази асосида Маданий мерос агентлиги ташкил этилганди. Агентлик давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулкини асраш бўйича ишларнинг буюртмачиси сифатида белгиланган.
Мавзуга оид
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
08:47 / 10.12.2025