Қўшработ туманига янги ҳоким тайинланди
Туман ҳокими бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 15 июн куни халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.
Қўшработ тумани ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Сессияда депутатлар томонидан Дилшод Шакарбоев номзоди Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Мазкур тайинловгача Д.Шакарбоев Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, 2006–2016 йиллар давомида Ургут тумани ҳокими бўлиб ишлаган Ҳ.Оқбўтаев 2016 йил 23 декабр куни Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланган.
Вилоят ҳокими сифатида бор-йўғи 6 ой ишлаган Ҳ.Оқбўтаев 2017 йил 12 июн куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида лавозимидан озод қилинган.
2017 йил 17 ноябр куни Қўшработ тумани ҳокими этиб тайинланган.
Мавзуга оид
10:17 / 03.12.2024
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
21:32 / 22.10.2024