Ўзбекистон | 08:04 / 20.07.2022
7957
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчининг отаси вафот этди

Nexia машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 16 июл куни соат 20:25 ларда Жиззах-Пахтакор автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 20-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Пахтакор туманида яшовчи фуқаро Nexia машинаси билан Пахтакор йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда, машинада бўлган ҳайдовчининг отаси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Жиззахда Самарқанд вилоятида яшовчи ҳайдовчи Cobalt машинаси билан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган, оқибатда пиёда вафот этганди.

Мавзуга оид