Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Lacetti’ни иккита юк машинаси пачоқлаб ташлади. Унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Қайрилиб олмоқчи бўлган Lacetti’ни аввал Isuzu уриб юборади. Кейин Камаз суриб кетиб, Lacetti унинг остига кириб кетади.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 18 июл куни соат 23:00 ларда А-378 халқаро автомобил йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтуви 12-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Lacetti машинаси қайрилиб олаётганда Қашқадарё вилоятидан ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси унга келиб урилади уни қарама-қарши йўналишга ўтказиб юборади.
Шу пайт рўпарадан келаётган Камаз Lacetti машинасига урилади ва уни суриб кетиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқ устига чиқиб кетади. Lacetti унинг остида қолади. Ҳодиса оқибатида, Lacetti ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлади.
Камаз ва Isuzu ҳайдовчилари ҳам турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилади.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда катта тезликда машина бошқарган 17 ёшли ўсмир синглиси ва унинг дугонаси ҳаётига зомин бўлганди.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
12:29 / 06.06.2026
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026