Жиззахда пиёдалар йўлакчасида ВАЗ-2107 машинаси уриб юборган 9 ёшли бола вафот этди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, 2022 йил 20 июл куни соат 10:00 ларда 4Р-40 Даштобод-Ғаллаорол автомобил йўлининг 46-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Зомин тумани Увол қишлоғида яшовчи шахс ВАЗ-2107 машинаси билан Зомин йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Ғаллакор маҳалласида яшовчи мактаб ўқувчисини уриб юборган.
Оқибатда, 9 ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМнинг Жиззах филиалига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда пиёдани уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетган, оқибатда, 71 ёшли жабрланувчи вафот этганди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024