Италия молиявий гвардияси россиялик VIP-мижозлар буюртмасини бажариш билан шуғулланувчи тадбиркор ва архитектор Ланфранко Чириллога тегишли кўчар ва кўчмас мулкларни хатловга олди. Бу ҳақда RaiNews24 телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, унга нисбатан солиқ қонунчилигини бузиш айблови эълон қилинган.
Архитекторнинг кўчмас мулки, банк ҳисобрақамлари, нақд пуллари, қимматбаҳо буюмлари, санъат асарлари ва вертолёти хатланган. Хатловга олинган мол-мулкларнинг умумий қиймати 141 млн еврога тенг деб баҳоланмоқда.
Чирилло Россиядан йирик буюртмалар олиши билан танилган. Хусусан, Алексей Навальний «Путиннинг саройи» деб атаган иншоотни ҳам у лойиҳалаштирган.











