Ўзбекистон | 10:01 / 12.08.2022
1544
2 дақиқада ўқилади

Мактабларда 100 мингдан ортиқ бепул тўгарак фаолияти йўлга қўйилади

Фото: Kun.uz

“Мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2025 йил 1 сентябрга қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Электрон кутубхона” тизими жорий этилмаган умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарини бибтехника билан таъминлаш учун ҳар бир таълим муассасаси учун ҳар йили 3 млн сўмдан маблағ ажратиб боради;

2027 йилдан бошлаб ўқувчилар сони кўп бўлган туман (шаҳар)ларда талабдан келиб чиққан ҳолда қўшимча “Баркамол авлод” болалар мактабларини ташкил этиш чораларини кўради;

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориладиган “Баркамол авлод” болалар мактабларини жиҳозлаш билан фойдаланишга тайёр ҳолда топширишни лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда назарда тутади;

2023 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида зарур жиҳозлар билан таъминланган 100 мингдан ортиқ бепул тўгарак фаолиятини йўлга қўяди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2024 ва кейинги йиллар Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида назарда тутиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилиш манзилли дастурини шакллантиришда “Баркамол авлод” республика болалар мактаби мавжуд биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда “Болалар сайёҳлик базаси” қуриш, зарур инвентарлар билан жиҳозлаш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ капитал қўйилма лимитлари ажратилишини назарда тутади.

Мавзуга оид