Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, 2022-2023 йилларда давлат иштирокидаги 21 та йирик корхонанинг акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

Президентнинг бу борадаги топшириғини ҳукумат бир йилга кечикиб бажарди. Ўтган йил апрелдаги президент фармонига биноан, 15 та компаниянинг IPO ёки SPO ўтказишига оид йўл хариталар 2021 йил 14 июлгача тасдиқланиши керак эди, буни таъминлаш вазифаси бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга юклатилганди.

Тасдиқланган йўл харитасига биноан, давлат иштирокидаги 21 та йирик компания ўз акцияларини фонд биржасига бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштиришининг тахминий муддатлари белгиланди (қуйида – муддатлар кетма-кетлигидаги рўйхат):

  • Қишлоқ қурилиш банк — 2022 йил август-октябр ойлари;
  • “Ўзметкомбинат” АЖ — 2022 йил 4-чораги ёки 2023-йил 1-чораги;
  • “UzAuto Motors” АЖ — 2022 йил 4-чораги ёки 2023 йил 1-чораги (2022 йил 1 августгача 10 фоизгача акциясини IPO'га чиқариши керак эди);
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ — 2023 йил феврал-март (2022 йил охиригача камида 49 фоиз улушини IPO'га чиқариши керак эди);
  • Агробанк — 2023 йилнинг 1- ёки 2-чораги;
  • Алоқабанк — 2023 йил 1-ярим йилликда;
  • Микрокредитбанк — 2023 йил июн ойида;
  • “Universal Sug‘urta” АЖ — 2023 йил июн ойида;
  • “Alskom” АЖ — 2023 йил июн ойида (SPO);