Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда учта машина иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 23 август куни соат тахминан 20:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Қамаши тумани “Юксалиш” МФЙдан ўтган 1209-километрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қамаши туманида яшовчи С.Х. ўз бошқарувидаги Damas машинаси билан ҳаракатланиб келаётган вақтда, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Яккабоғ туманида яшовчи Б.А. бошқарувидаги Damas машинасининг орқа қисмига урилган.
Яккабоғлик ҳайдовчига тегишли Damas йўлнинг ўнг томон чекка қисмига ағдарилиб кетиб, йўл четидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборган.
Қамашилик ҳайдовчи ҳам Damas бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Spark билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида, пиёда йўловчи ва Damas машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Муборак туманида Lacetti ва Spark машиналари ўзаро тўқнашган ва уларда бўлган 8 киши тириклайин ёниб кетганди.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026