2022 йил январь-август ойларида республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 33 802 кишини ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 572 кишига камайган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрига кўчиб келганлар орасида эркаклар – 15 967 кишини, аёллар – 17 835 кишини ташкил қилган.














