“Суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • қонуний кучга кирмаган суд қарорлари шикоят (протест) асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорлари, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган кўрилмаган бўлса кассация тартибида, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд қарорларини тафтиш тартибида кўриш;
  • апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартириш;
  • апелляция шикояти ва протести мазмунига қўйиладиган талабларни белгилаш;
  • қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколатини вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказиш;
  • МЖтКни суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тафтиш инстанцияси судида текширишни назарда тутувчи боб билан тўлдириш, бунда тафтиш тартибида кўриб чиқиш институтини амалиётга жорий қилиш орқали тафтиш тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд қарорлари, ажримлари, ушбу тартибда шикоят (протест) бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва унинг тартиби, тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат ҳамда тафтиш институти билан боғлиқ бошқа нормаларни белгилаш;
  • ишларни Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриб чиқиш тартибини белгилаш;
  • юқори инстанция судлари томонидан қуйи судлар қарорини бекор қилган ҳолда янгидан кўриш учун қуйи судга юбориш амалиётини тугатиш.