Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Насаф» «олтин дубл» томон қадам ташлади: кубок финалидан фоторепортаж
Бухорода Ўзбекистон кубогининг 2022 йилги соҳиби аниқланди. Қаршининг «Насаф» клуби «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта мамлакат кубогини қўлга киритди.
Ўйинни қаршилик футболчилар устунлик билан бошлаб, биринчи бўлимда кўпроқ тўпни назорат қилишди. 29-дақиқада кетма-кет ҳужумлардан кейин «Насаф» ҳисобни очди. Чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Марко Станоевич жуда ақлли ҳаракат қилди: дарвозага зарба бераётгандек манёвр қилиб, Ўткир Юсуповни чалғитди ва тўпни орқароқда турган Акмал Мозговойга ташлаб берди. Яримҳимоячи деярли бўш қолган дарвозани осонгина ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда ҳам бир қарашда «Насаф» яхшироқ ўйнаётгандек кўринаётганди, аммо Бабаян жамоаси 57-дақиқада юзага келган қулай вазиятни голга айлантирди. Дониёр Абдуманнопов ҳужумчи Боян Марушичнинг супер узатмасини голга айлантирди.
Ҳисобни тенглаштирган «Навбаҳор» руҳий кўтаринкилик билан яна олдинга борди ва қулай вазиятларга эга бўлди. Аммо Бердиев жамоаси тезда ўзига келиб, тўп назоратини яна қўлга олди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунлангач, ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланадиган бўлди.
Қўшимча бўлимларнинг биринчиси, ўйиннинг эса 100-дақиқаси ўтиб бораётганда «Насаф»нинг янги порлаётган вундеркинди Зафармурод Абдураҳматов супер рейд қайд этиб, тўпни жарима майдончасига ташлаб берди. Лима Круз эса ҳеч ким кутмаганда ҳаводан сакраб кириб бош билан гол урди.
Бу голдан кейин «Насаф» катта руҳий устунликка эга бўлди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида эса «Навбаҳор» сардори ва дарвозабони Ўткир Юсупов катта саҳнага чиқди. У аввалига жарима майдончасига кириб бориб хавфли вазият содир этди. Кейин тўп билан дарвоза томон яқинлашиб жарима зарбаси ишлади. Стандарт вазиятдан кейин дарвоза томон бош билан зарба беришга ҳам улгурди ва Абдувоҳид Неъматовни қийнаб қўйди. Аммо бу ўйиндаги охирги зарба бўлди ва «Насаф» кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.








































Ўткир Жалолхонов
Мавзуга оид
21:37 / 10.04.2026
Суперлигада ҳакамлик можароси. ПФЛ ҳакамлар марказидан VAR ёзувини сўради
15:01 / 12.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» футбол клубларига ҳомийлик қилишни тўхтатади
15:31 / 01.12.2025
Темур Кападзе Ўзбекистонда қолди
20:41 / 24.11.2025