Uzbekistan Airports хабарига кўра, Туркий кенгаш ўрнида тузилган ташкилотнинг биринчи саммити 2022 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтади. 

Ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг учрашуви арафасида иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирларининг учрашувлари бўлиб ўтади. 

Шу муносабат билан аэропортни тижорий йўловчи ва юк ташиш рейслари учун вақтинча ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.