Тахиатош тумани ҳокими 100 млн сўм порани турмуш ўртоғи орқали олгани маълум бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими коррупция билан қўлга олиниши тафсилотлари маълум қилинди.
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов 100 миллион сўм порани турмуш ўртоғи орқали олгани маълум бўлди. Бу ҳақда ДХХ томонидан тайёрланган махсус лавҳада маълум қилинган.
Маълум қилинишича, ҳоким маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарига шоличилик фаолияти билан эркин шуғулланишига амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 100 миллион сўм талаб қилган ва келишилган пулни хонадонига олиб бориб, рафиқасига беришни айтган.
«Ҳокимнинг рафиқаси 100 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган», — дейилади лавҳада.
Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов 1 ноябр куни қамоққа олингани, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 25, 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди. Ўшанда прокуратура ижтимоий тармоқларда Илҳом Маткаримовнинг турмуш ўртоғи ҳам қамоққа олингани ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Мавзуга оид
17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
19:53 / 10.09.2024