Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди
Ҳоким ёрдамчиси давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.
Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган А.Т. бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дастлабки тергов давомида А.Т.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади», дейилади хабарда.
Хабарда ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериклари қанча маблағ ўзлаштирганига ойдинлик киритилмаган.
Аввалроқ, Жиззахда ҳоким ёрдамчиси 2 000 доллар олаётганда ушланганди.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
08:53 / 03.04.2026
80 млн сўм талаб қилган бозор раҳбари ушланди
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
09:05 / 15.03.2026