ЙТҲлар Ўзбекистонни ҳатто коронавирусдан ҳам кўпроқ қўрқувга сола бошлади: эрталаб сумкасини елкасига илиб, таълим олиш учун уйидан чиқиб кетган бола мактабдан қайтмаслиги ёки рўзғоридаги кам-кўстини бутлаш мақсадида ишга кетган она манзилига етиб боролмаслиги мумкин. Рақамлар соат сайин ошиб бормоқда, аммо ЙТҲларни юзага келтираётган сабаблар ўзгармаяпти: йўллар нотекис, тунги чироқлар ёнмайди, аксарият ҳолларда эса ҳайдовчилар уқувсиз.   

Юз бераётган автоҳалокатларнинг кўпи йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмайдиган, ўпкасини босиб ололмаётган, “права”сини таниш-билиш қилиб олган кўйи “темир отини” гижинглатиб юрадиган олифта ҳайдовчилар ҳиссасига тўғри келади. Президент бежизга ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолгани ва шу сабабли йўллардаги авариялар сони соат сайин ошиб бораётганини таъкидламаганди. Ушбу муаммо – йўлларда ўқимасдан “права” олган потенциал қотилларни камайтириш мақсадида Президент қарори асосида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолашни инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга ошириш йўлга қўйилди.

Йил бошида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун синовлар ўтказиладиган янги типдаги илк мажмуа – Тошкент имтиҳон маркази фаолияти йўлга