ОАВ Зеленскийнинг Вашингтонга бўлажак ташрифи ҳақида хабар топди
CNN маълумотларига кўра, Зеленский уруш бошланганидан бери илк бор 21 декабрь куни Вашингтонга келади ва у ерда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашади.
АҚШ президенти Жо Байден ва Украина президенти Володимир Зеленский 21 декабрь куни Вашингтонда учрашади, деб хабар берди CNN 20 декабрь, сешанба куни икки манбага таяниб.
Зеленскийнинг эълон қилинмаган ташрифи Украина президентининг 24 февралда Россия ҳужуми бошланганидан буён биринчи халқаро сафари бўлади. Оқ уй эҳтимолий учрашув ҳақида изоҳ беришдан расман бош тортди.
Axios маълумотларига кўра, Капитолий тепалиги хавфсизлик хизмати Зеленскийнинг ташрифига ҳозирлик кўрмоқда, чунки Украина раҳбари Конгрессда чиқиш қилиши мумкин. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Конгресснинг барча аъзоларидан «чоршанба куни кечқурун йиғилишда жисмонан ҳозир бўлишни» сўради, деб ёзади Axios Пелосининг мактубига таяниб.
CNN хабарига кўра, учрашув Киевга АҚШнинг Patriot зенит-ракета комплексларини етказиб бериш бўйича муҳокамалар фонида бўлиб ўтади. Етказиб бериш музокараларда муҳокама қилинадими ёки қилинмайдими, CNN бунга аниқлик киритмади. Аввалроқ Америка ОАВ хабар қилганидек, Оқ уй шу ҳафта охиригача комплексларни Украинага топширишни эълон қилиши мумкин. Вашингтон тегишли режаларни тайёрлашни якунламоқда.
Киев бир неча ойдан бери Patriot тизимини сўрамоқда. Вашингтон комплексларни етказиб бериш ва ишлатиш билан боғлиқ катта логистика қийинчиликларига қарамай, Россиянинг оммавий ўққа тутиши шароитида талабни қондиришга қарор қилди, деди Байден маъмуриятининг юқори мартабали вакили CNN телеканалига.
Кичик ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан фарқли ўлароқ, Patriot тизимлари ўнлаб одамларнинг ишлашини талаб қилади. Шу билан бирга, улар ҳаво бўшлиғини баллистик ва қанотли ракеталардан, шунингдек, баъзи самолётлардан ҳимоя қилишнинг энг самарали узоқ масофали воситаларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
08:30 / 05.11.2024
Зеленский: Курск областига КХДРнинг 11 минг ҳарбийси етиб келган
15:30 / 04.11.2024
Лавров: Зеленскийнинг «режаси» ва «формуласи» Европани тинчликка яқинлаштирмайди
14:50 / 04.11.2024