Президент матбуот хизмати хабарига кўра, “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.


Давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлаб, қисқа суҳбат ўтказди. Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди, дейилади расмий хабарда.






