Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ бўлган ўнта компанияга қарши санкция киритди
Вашингтон Россия ҳарбий-саноат комплексига алоқадор яна ўнта компанияга қарши санкциялар жорий қилди.
АҚШ Молия вазирлиги (Ғазначилик департаменти) сайтида маълум қилинишича, санкциялар рўйхатига мудофаа корхоналари учун асбоб-ускуналар яратиш билан шуғулланувчи юридик шахслар киритилган.
Улар орасида, хусусан, И.В.Горинин номидаги «Прометей» конструкция материаллари марказий илмий-тадқиқот институти ва «Курчатов институти» миллий тадқиқот маркази бор.
Бундан олдин жорий йил натижаларига кўра, Россия космик саноатининг йўқотишлари 50 млрд рублдан ошиши мумкинлиги хабар қилинганди.
«Бугунги кунда Роскосмосдаги молиявий-иқтисодий вазият шуни кўрсатадики, юмшоқ қилиб айтганда, бу ерда ҳаммаси жойида эмас. 2021 йилда давлат корпорациясининг зарари 31 миллиардни ташкил этди», - деди Роскосмос давлат корпорацияси раҳбари Юрий Борисов «Ведомости» нашрига интервьюда.
«24 февралдан кейин юзага келган вазиятни - бир қатор халқаро шартномалар, жумладан, двигателларни етказиб бериш, ишга тушириш хизматларини рад этишни ҳисобга олсак, ҳаммаси ёмонлашди. 2022 йил охиригача режалаштирилган йўқотишлар 50 миллиард рублдан ошади», - деди Борисов.
Унинг сўзларига кўра, йўқотишларнинг асосий манбаси «корхоналар ишини нотўғри ташкил этиш билан» боғлиқ.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:33 / 05.06.2026