Ўзбекистон | 16:18 / 26.12.2022
39049
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги шифохонада портлаш содир бўлди

Ҳодиса оқибатида икки киши тан жароҳатлари олган. Шифохонанинг иккинчи қавати мутлақо яроқсиз ҳолга келган.

Фото: Nasafnews

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида жойлашган саломатликни тиклаш шифохонасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолатни тасдиқлади.

Фото: Nasafnews

Маълум бўлишича, 2022 йил 24 декабр куни тонгда Қарши шаҳар Равоқ маҳалласида жойлашган вилоят ССВга қарашли шифохонанинг иккинчи қаватидаги хоналардан бирида газ босими ортиб кетган ва портлаш содир бўлган.

Фото: Nasafnews

Оқибатда, икки нафар фуқаро тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Шунингдек, бинонинг иккинчи қавати мутлақо яроқсиз ҳолга келган.

Фото: Nasafnews

Ҳодиса ҳақида 24 декабр соат 7:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига хабар берилган.

Фото: Nasafnews

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид