Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Донбасс фронтидаги вазиятни «азобли» деб атади
Украина президенти Володимир Зеленский кундалик видеомурожаатида Донбасс йўналишидаги вазиятни «қийин» ва «азобли» деб атади.
«Бахмут, Кременная ва Донбассдаги ҳозир максимал куч ва концентрацияни талаб қиладиган бошқа ҳудудлар. У ерда вазият қийин, азобли. Босқинчилар ўзларида мавжуд бўлган барча ресурсларни - катта ресурсларни - олға силжишнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини сиқиб чиқариш учун сарфламоқдалар», деди Зеленский ва Украина Қуролли кучлари позицияларни ушлаб туришга муваффақ бўлаётганини таъкидлади.
«Ўз позициясида турган, қатъий турган, нафақат ҳеч нарсани йўқотиб қўймаслик, балки оккупантларни «минус» қилиш имкониятини топаётган барча йигитларимизга миннатдорчилик билдираман», — дея қўшимча қилди президент.
Бундан ташқари, Зеленский Украинанинг турли минтақаларида 9 миллионга яқин одам электр энергиясисиз қолганини айтди. «Аммо ўчиришлар сони ва давомийлиги аста-секин камайиб бормоқда», — деди президент.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:17 / 11.06.2026
Макрон: Зеленский G7 саммитида иштирок этади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
20:04 / 08.06.2026