Ерусти метро линияси ишини кеч бошлаганига изоҳ берилди
28 декабр куни ерусти метро линиясида поездлар ҳаракати янги бекатларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланмагани учун 05:00 дан эмас, 07:10 дан кечикиб бошланди. Қайд этилишича, 29 декабрдан метро поездлари ҳар доимгидек 5:00 дан ишини бошлайди.
“Тошкент метрополитени” ДУКнинг хабар қилишича, қурилиш, таъмирлаш ишлари тунги белгиланган вақт оралиғида бажарилиши режалангани учун “Ерусти ҳалқа йўли” метро йўналишидаги ҳаракат белгиланган тартибда йўлга қўйилмаган.
“Ҳозирда мавжуд метро йўналишларида поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатини давом эттирмоқда.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, эртадан бошлаб "Ерусти ҳалқа йўли" йўналиши 05:00 дан 23:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади”, – дейилади расмий изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, 16 декабрдан ерусти метро линиясининг ишлаш вақти чекланиб, поездлар 23:00 гача ҳаракатланиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:09 / 07.01.2024
Тошкентда метро поезди техник носозлик сабабли тўхтаб қолди
19:24 / 05.01.2024
Сенатда ерусти метроси эскалаторлари ишдан чиққани танқид қилинди
10:47 / 02.01.2024
Мегатирбандлик, мингта автобус ва қулаб тушган йўл ўтказгич – 2023 йилда транспорт соҳасида нималар юз берди?
14:30 / 28.12.2023