“500 минг киши яшайдиган Янги Андижон шаҳарчасини барпо этяпмиз. У ерда таълим соҳасига ҳам кўп эътибор қаратамиз. Андижон марказидан Янги Андижонга қадар ер усти метросини ҳам олиб борамиз.
Нафақат Янги Андижон, барча ҳудудларимизда муаллимларга ҳам, ўқувчиларга ҳам катта эътиборни кучайтирамиз”, — деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июн ойида президент Андижон вилоятида ўтган фаоллар иштирокидаги йиғилишда Андижон ва янги Андижон шаҳарларини боғлаш учун метро қуриш масаласини ўрганиш бўйича топшириқ берганди.

















