Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрам кунларида пойтахтдаги жамоат транспортлари ҳаракати қай тартибда йўлга қўйилади?
31 декабр куни Тошкентдаги баъзи жамоат транспортларининг фаолияти 1 соатга узайтирилди. Автобуслар 24:00гача, метролар эса 1:00гача ишлаши маълум қилинди. Қолаверса, қўшимча дам олиш кунларида ҳам маълум жадвал асосида ишланиши айтилмоқда.
Президентнинг тегишли фармони билан янги йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгилангач, айнан шу кунларда пойтахтда жамоат транспортлари фаолияти қай тартибда ташкил этилиши маълум қилинди.
“Тошшаҳартрансхизмат”нинг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи автобуслар қуйидаги тартибда ишлайди:
- 2 январ, душанба – якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида (дам олиш куни бўлгани учун);
- 3 январ, сешанба – шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида(7 январ шанба кунидан кўчирилган қўшимча дам олиш куни бўлгани учун);
- 7 январ, шанба – иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида (3 январ сешанба кунига кўчирилган иш куни бўлгани учун).
Қайд этилишича, 31 декабр куни Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари орқали қатновчи қуйидаги барча автобусларнинг ҳаракати соат 24:00 гача узлуксиз ташкил этилади:
- "1-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 12, 37, 93, 28-сонли автобуслар;
- "2-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 14, 24, 63, 72-сонли автобуслар;
- "4-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 8, 38, 57, 58-сонли автобуслар;
- "5-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 97-сонли автобус;
- "7-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 2, 69, 94, 98-сонли автобуслар;
- "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 5, 29, 42, 82, 91-сонли автобуслар;
- "12-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 40, 48, 131-сонли автобуслар;
- "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 87 ва125-сонли автобуслар.
“Тошкент метрополитени” матбуот хизматига кўра, худди шу куни метрополитеннинг ҳам фаолияти 1 соатга узайтирилади, барча метро бекатлари 31 декабр соат 05:00 дан 1 январ соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
2023 йил 1-2-3 январ кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026