Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга импорт картошка асосан Покистондан олиб келиняпти
Картошка импорти 22,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан қиймати 73,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 478,3 минг тонна картошка импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон биринчи ўринни эгаллади – 259,1 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 155,1 минг тонна;
- Қирғизистон – 30 минг тонна;
- Россия – 15 минг тонна;
- Нидерландия – 6,4 минг тонна;
- Эрон – 5,6 минг тонна.
2022 йил январь-сентябрь ойларида республикада 2,6 млн тонна картошка етиштирилган.
Мавзуга оид
14:42 / 23.01.2026
Покистонда қолган афғонлар компенсациядан кўра кўчишни афзал кўряпти
14:34 / 20.01.2026
Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзити оширилади
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
01:00 / 21.12.2025