Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қўмита ва агентликларга раҳбарлар тайинланди.

Улар:

  • - Шоҳрух Шатургунович Шораҳмедов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
  • - Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
  • - Баҳодир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;
  • - Абдушукур Абдужамилевич Содиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;
  • - Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.