Йиғилишда манфаатдор аъзо давлатларнинг молия, иқтисодиёт вазирликлари, миллий (марказий) банклари ҳамда ШҲТ котибияти вакиллари иштирок этди.
Учрашувда томонлар Экспертлар гуруҳи тўғрисидаги низомни тасдиқлади. 2023 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича «Йўл харитаси» ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган қарори билан тасдиқланган.
Ҳужжат тизимнинг ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларни рағбатлантиришга қаратилган.

















