Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, самолёт Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 14.35 да ҳавога кўтарилган. Аirbus А321 ҳаво кемаси бортида 135 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 7 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) жабрланган.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 16.45 да Олмаота аэропортига қўнган. Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машиналари аэропортда кутиб олган.
Ҳаво кемаси қўнганидан сўнг 2 нафар йўловчи тиббий ёрдам сўраган ва улар Олмаотадаги шифохоналардан бирига кўрикдан ўтиш учун юборилган.
Олинган маълумотларга кўра, кўрикдан сўнг синган тан жароҳатлари қайд этилмаган, тиббий ёрдам кўрсатилгач, йўловчилар касалхонага ётқизишдан бош тортишган.
Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу факт ваколатли органлар томонидан текширилади ҳамда натижалари бўйича кейинроқ қўшимча ахборот берилади.










