Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 17 та вазн тоифаси бўйича миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон бокс миллий жамоаси 37600 очко билан 2-ўринда қайд этилди.

Рейтингда 48100 очко билан Қозоғистон миллий жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Учинчи ўринда 36300 очко билан Ҳиндистон миллий жамоаси қайд этилган.

Топ-10 IBA миллий жамоалар рейтинги:

  1. Қозоғистон (48100 очко)
  2. Ўзбекистон (37600)
  3. Ҳиндистон (36300)
  4. АҚШ (34950)
  5. Туркия (31650)
  6. Мексика (31450)
  7. Бразилия (30050)
  8. Жазоир (28100)
  9. Куба (27900)
  10. Ирландия (24750)