Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги намойишларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этган - Қозоғистон бош прокурори
2022 йил январ ойидаги тартибсизликларда бир қанча хориж давлатлари фуқаролари ҳам борлиги айтилди.
Фото: РИА Новости
Қозоғистонда 2022 йил январ ойи воқеалари бўйича жиноий ишда Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси бош прокурори Берик Асилов парламент мажлисида айтди.
«Хорижликлар ҳам оммавий тартибсизликларда ва бошқа жиноятларда иштирок этишда гумонланувчи сифатида тан олинган. Улар орасида Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бор», деди Асилов.
Унинг таъкидлашича, ҳибсга олинганлар орасида бузғунчи диний оқимларнинг саккиз нафар тарафдори ҳам бор.
Асиловнинг таъкидлашича, январ воқеалари бўйича 573 киши судланган, жумладан, 2 та жиноий иш террорчилик ҳаракати билан боғлиқ моддаларга тааллуқли.
Бош прокурорга кўра, ҳозиргача тартибсизликларнинг 18 ташкилотчиси аниқланган. Улардан 13 нафарига нисбатан иш аллақачон судга оширилган.
Асосий ташкилотчи сифатида Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов тилга олинган.
«Асосий ташкилотчилар, айтганимдек, МХҚ биринчи раҳбарлари — Масимов ва унинг ўринбосарларига нисбатан жиноят иши очилган», деди бош прокурор.
«Қонли январ» номини олган оммавий намойишлар ва тартибсизликлар 2022 йил 2-7 январ кунлари Қозоғистоннинг кўплаб шаҳарларида юз берган эди.
Мавзуга оид
21:27 / 09.02.2026
Қозоғистоннинг янги конституциясида рус тили тўғрисидаги таъриф ўзгартирилади
11:53 / 06.02.2026
Қозоғистон суди Россиядан қочган дезертирга бошпана беришни рад этди
09:35 / 06.02.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди
18:06 / 03.02.2026