Самарқанд шаҳридаги мактабларда ҳам 7 январдан навбатдан ташқари таътил эълон қилинди
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши ортидан мактаб ўқувчиларининг қишки таътил муддати узайтирилганди. Ўқишни бошқа ҳудудларга қараганда вақтлироқ бошлаган Самарқанд шаҳри ва шаҳарга туташ туманлардаги баъзи мактаблар ҳам навбатдаги ташқари таътилга чиқадиган бўлди.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси хабар бермоқда.
2022 йил сентябр ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактаблар, шунингдек, шаҳарга туташ ҳудудлар бўлган Самарқанд туманидаги 3 та (7-,23-,53-сонли), Тойлоқ туманидаги 5 та (11-,12-,15-,17-,59-сонли), Оқдарё туманидаги 5 та (25-,38-,39-,41-,48-сонли) мактабларга 5-19 сентябр кунлари навбатдан ташқари таътил берилган эди. Қарорларда қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган.
Шунга кўра, 9, 10, 12, 13, 14 сентябр кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, (2023 йил 5, 6, 7, 9, 10 январ кунлари) жами 5 ўқиш куни эвазига қопланиши режалаштирилганди. Шу боис, Самарқандаги юқорида номлари санаб ўтилган мактабларда дарслар 5 январдан бошланган.
Ҳукуматнинг тегишли йиғилиш баёнига асосан, мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратин кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йил 17 январгача узайтирилишини ҳисобга олиб, мазкур мактабларда ҳам 7 январдан навбатдан ташқари таътил эълон қилинади. Қолдирилган дарс соатлари баҳорги таътиллар ҳисобидан қопланади.
2022-2023 ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланади. Жорий йилнинг 11-17 январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
16:40 / 18.12.2024
Қишки таътил вақтида Тошкентдан Самарқанд ва Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
07:24 / 17.12.2024